Yangiliklar
 
							                            Пархезшунос олим ташрифи
Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида "Ўзбекистон спорт фахрийси", "Ўзбекистон халқ таълими аълочиси", " Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт аълочиси", "Маҳалла ифтиҳори" ҳамда "Фидойи хизматлари учун" медаллари соҳиби, парҳезшунос", "Меҳнат фаҳрийси” публицист ёзувчи Аминбой Юсуповнинг "Қариликни кечиктириш ва ёшариш сирлари" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. "Соғлом турмуш - узок умр кафолати" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Учрашувда тиббиёт маркази раҳбарияти, булим мудирлари ва катта хамширалар иштирок килди. Унда муаллиф тамонидан яратилган китобнинг мазмун моҳияти, узоқ умр кўриш сирлари, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овкатланиш , ёғ ва нон махсулотларининг меъёрлари, тирноқлар оркали 20 га якин касалликларни аниклаш ва олдини олиш, спорт соғлик гарови мавзуларида жуда фойдали маслаҳатлар бердилар. Давра суҳбати катнашчиларда катта таъсурот колдирди. Суҳбат кизикарли ва мазмунли бўлиб ўтганлиги сабабли қарсаклар ва олқишлар асносида бўлиб ўтди.
 
                              