Новости

Equipment 499 04 Apr 2023

Беморларнинг электрон тиббий маълумотларидан фақат тиббий хизматлар доирасидагина фойдаланилади!

Бугун тиббиётни электронлаштиришга ҳар қачонгидан кўпроқ урғу берилмоқда. Онлайн поликлиника ва тиббий суғурта каби лойиҳаларда бу яққол намоён бўлмоқда.

Бу жараёнда бир савол туғилади: хўш, бутун тизим электронлашди дейлик, бунда беморларнинг шахсий маълумотларининг хавфсизлиги қандай таъминланади?

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасига кўра, шахсий тиббий ҳужжатларни ўз ичига олган электрон тиббий маълумотларни шакллантириш беморга тиббий ёрдам кўрсатиш доирасида амалга оширилади.

Шахсий тиббий маълумотлардан фойдаланиш “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун асосида юритилади.

Шунингдек, электрон ахборот ресурсларини, трансчегаравий ҳамкорликдаги тиббий маълумотларни ҳимоя қилиш хусусиятлари халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам белгиланади.

Бу маълумотлардан мулкий ёки маънавий зарар етказиш, кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишни чеклаш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Жисмоний шахсларнинг шахсий тиббий маълумотлари электронлаштирилганда улардан фақат хизмат вазифаларини бажариш доирасида фойдаланилади.