Yangiliklar

Equipment 704 18 Sep 2023

Xalqaro hamkorlik mustahkamlanmoqda

Кейинги йилларда вилоятимиз  тиббиёт марказларининг  хорижнинг  етук клиникалари, тиббиёт илмий марказлари билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда.
Шу кунларда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Кўпалбой Тангрибердиев ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Тоҳир Полвонов  Россия Федерацияси Нижний Новгород шаҳрида хизмат сафарини амалга оширмоқда. Сафар давомида шаҳардаги  Приволжск тиббий тадқиқотлар университети раҳбарияти, тиббиёт фанлари доктори Е. С.  Богомолова, Л. Ю. Ловцовалар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда  хирургия, нур терапияси, химиятерапия, педиатрия ва бошқа бир қатор йўналишлар бўйича икки томонлама келишув меморандумлари тузишга келишиб олинди.