Yangiliklar

Equipment 270 12 Jun 2025

ВКТТМ да яна бир ноёб амалиёт қилинди.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида россиялик малакали мутахассислар иштирокида яна бир ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Чап кўкрак қафаси 6-7-қовурғалар фиброз дисплазияси ташҳиси, шунингдек, ўнг қалқонсимон олди бези тугунли ҳосиласи ёндош касаллиги билан хасталанган беморда москвалик шифокор Г. А. Сальков бошчилигида марказ малакали хирурглари иштирокида чап томонлама торокотомия,  6-7-10-қовурғалар  резекцияси амалиёти муваффақиятли бажарилди. Ҳозирда беморнинг ҳолати яхши. Марказ томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида бу каби янги даволаш методлари доимий равишда амалга татбиқ қилинади.