Yangiliklar

Equipment 343 15 Feb 2025

Чекка худудда тиббий кўрик

ВКТТМ томонидан ихтисослашган хизматларни аҳолига яқинлаштириш, бирламчи тизимда фаолият кўрсатаётган шифокорларга амалий ёрдам бериш, 3-4 хавф гуруҳидаги беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида чекка туманларда тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда. Куни кеча марказнинг бир гуруҳ малакали тор соҳа мутахассислари Қўшкўпир туманида бўлиб, чекка қишлоқлар аҳолисини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказдилар.
Тиббий кўрикларга 150 дан зиёд фуқаролар жалб қилинди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, 3 нафар беморга вилоят муассасасида, 20 нафарига туман тиббиёт бирлашмасида, бошқа беморларга амбулатор шароитда даволаниш тавсия қилинди. Тиббий кўрик давомида тор соҳа мутахассислари томонидан фуқароларга касалликлар профилактикаси, сурункали касалликларда соғлом овқатланиш, жисмоний фаолликнинг аҳамияти, зарарли одатлардан сақланиш бўйича тушунтиришлар берилди.