Yangiliklar
ВКТТМ нейрохирургия бўлимида яна бир бор ноёб амалиёт ўтказилди.
ЯНА БИР НОЁБ АМАЛИЁТ
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимида мураккаб юқори технологик амалиёт ўтказилди. Бу марказ томонидан халқаро муносабатларнинг мустаҳкамланиб бораётгани самарасидир. Марказимиз бугунги кунда дунёнинг кўплаб етакчи клиникалари, жумладан Россиянинг машҳур тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бунинг натижасида марказ шифокорлари хорижий давлатларда малака ошириб, янги замонавий даволаш методларини ўрганиб келмоқда ва фаолиятга татбиқ қилмоқда. Қолаверса, хорижнинг етакчи шифокорлари марказимизда бўлиб, маҳорат дарслари ташкил қилмоқда. Нейрохирургия бўлимида ўтказилган мураккаб амалиётда россиялик ҳамкасблар иштирок қилди. Россиялик нейрохирурглар билан биргаликда бош мия абсцесси бўлган беморда микроскоп ёрдамида абсцесс бартараф қилинди. Ҳозирда бемор ўзини яхши ҳис қилмоқда. Марказда россиялик мутахассислар билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида давра суҳбати ҳам ўтказилди.