Yangiliklar
Торакал хирургия бўлимида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди
ВКТТМ да навбатдаги буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Эндиликда, Трансплантология сохасини янада ривожлантириш мақсадида марказнинг торакал хирургия бўлими ва Республика Миллий Тиббиёт маркази (РМТМ) трансплантология бўлими билан ҳам ҳамкорлик йўлга кўйилди ва бўлим раҳбари Сабиров Жасурбек Ғайбуллаевич билан хамкорликда малакали жаррохларимиз томонидан 2 та беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли бажарилди. Хозирда бемор ва донор эгизак ака-укаларнинг ахволи қониқарли.