Yangiliklar
ҲАМШИРАЛАР БАРЧАНИ ЖИСМОНИЙ ФАОЛЛИККА ЧОРЛАМОҚДА
Бугун эрта тонгдан вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамширалари муассасада муолажа олаётган беморлар ва уларнинг яқинлари билан биргаликда шифохона ҳовлисида тўпландилар.
9 май- хотира ва қадрлаш куни арафасида муассасада самарали фаолият кўрсатиб, эл соғлиғини муҳофаза қилишга жон фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган спорт-соғломлаштириш тадбирлари бўлиб ўтди. ўз касбининг фидойилари бўлган тиббиёт ходимлари номи ҳеч қачон унутилмаслиги таъкидллаб ўтилди.
Касалликларнинг олдини олишда, даволаш самарадорлигини оширишда, аҳолининг соғлом турмуш кечиришини кафолатлашда жисмоний фаолликнинг аҳамияти катта эканлиги таъкидланди.
Тиббиёт ходимлари дастлаб муассаса ҳовлисида 5000 қадам пиёда юрдилар. Шундан сўнг, тонгги бадантарбия машғулотлари ўтказдилар.
Машғулотларда иштирок этган беморлар ва уларнинг яқинлари жисмоний ва маънавий –руҳий қувватга эга бўлганликларини эътироф қилдилар.