Yangiliklar

Equipment 450 18 Mar 2024

Травматологик ва ортопедик хизмат сифати оширилмоқда

Ҳудудда махсус травматологик ва ортопедик хизмат сифатини оширишда услубий амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида 11-16 март кунлари Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Муҳаммадамин Асомов, умумий ортопедия бўлими мудири Олим Жобберганов, бўлим мутахассиси Зафар Холов вилоятимизда бўлиб, маҳаллий шифокорлар иштирокида тиббий кўриклар ташкил қилдилар. Тиббий кўрикларнинг биринчи кунида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Урганч шаҳри ва туманида истиқомат қилувчи беморларга тиббий маслаҳатлар берилган бўлса, иккинчи кун пойтахтдан келган мутахассислар Хива тумани ва шаҳрида бўлдилар. Кейинги тиббий кўриклар Гурлан ва Янгибозор, Шовот ва Қўшкўпир туманлари аҳолиси учун ташкил қилинди.  Тиббий кўрикларда 200 дан зиёд беморлар қамраб олинди.