Yangiliklar

Equipment 540 07 Nov 2023

ЯНА БИР САМАРАЛИ ХИЗМАТ САФАРИ

Жорий йилнинг 31 октябрь- 3 ноябрь  кунлари бошқарма бошлиғи  Содиқжон Содиқов инвестор таклифига кўра,  вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Кўпалбой Тангрибердиев, республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Тоҳир Полвонов, ТТА Урганч филиали доценти Қудрат Жуманиёзов ҳамроҳлигида  Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган халқаро тиббиёт  ярмаркасида иштирок этди.