Yangiliklar
Turkiya davlati professor neyroxirurg tashrifi
Хабар берганимиздек, Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси делегацияси шу йилнинг 25 июль-2 август кунлари Туркияда хизмат сафарида бўлган эди. Сафар давомида Туркиянинг бир неча етакчи тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўзаро шартномалар имзоланганди. Бугун, келишувга мувофиқ, Туркия нейрохирурглар ассоциацияси президенти, нейрохирург профессор Hayati Aygun жаноблари вилоятимизга келди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида умуртқа поғонасида муаммоси бор кўплаб беморлар профессор бошчилигида тиббий кўрикдан ўтказилди ва зарур тавсиялар берилди. Шу ернинг ўзида марказ шифокорлари учун маҳорат дарслари ташкил қилинди. Шунингдек, профессор Hayati Aygun вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолияти, амалиёт хоналаридаги шарт-шароитлар билан ҳам танишди. Яқин ойларда марказда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда умуртқа поғонадаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказиш белгиланди.