Yangiliklar
Туркиялик мутахассислар иштирокида бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда
Бугун вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан, Туркия Республикасининг “JANNA GROUP” ташкилоти билан ҳамкорликда, Туркия Республикасининг нуфузли университетлари ва клиникаларида фаолият юритаётган таниқли профессор-шифокорлар томонидан бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда.
Нейрохирург,болалар нейрохирурги (Spina Bifida ва фетал жарроҳ), торакал хирург, травматолог-ортопед, пластик хирург,кардиохирург ва қон томирлар хирурги, болалар кардиохирурги,болалар урологи, уролог, гинеколог-онколог каби мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, касалликлар юзасидан бепул маслаҳатлар бермоқда