Yangiliklar
Хива шахрида нейрохирургларнинг халқора анжуман ўтказилди.
Хива шаҳрида Ўзбекистон нейрохирургларининг IV анжумани бўлиб ўтди.
✅ Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, бир қатор хорижий давлатлардан ташриф буюрган етакчи нейрохирург олимлар, амалиётчи шифокорлар, соҳага дахлдор мутахассислар иштирок этди.
✅ Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, жумладан, нейрохирургия йўналишида эришилган ютуқларни эътироф этди ва анжуман ишига муваффақият тилади.
✅ Конференция дастуридан ўрин олган долзарб мавзулардаги илмий маърузалар соҳадаги янгиликлардан хабардор бўлиш, билим ва тажриба алмашиш, энг муҳими беморларга янада самарали, инновацион ёрдам кўрсатиш имконини беради.