Yangiliklar
ВКТТМ да яна бир ноёб амалиёт қилинди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида россиялик малакали мутахассислар иштирокида яна бир ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Чап кўкрак қафаси 6-7-қовурғалар фиброз дисплазияси ташҳиси, шунингдек, ўнг қалқонсимон олди бези тугунли ҳосиласи ёндош касаллиги билан хасталанган беморда москвалик шифокор Г. А. Сальков бошчилигида марказ малакали хирурглари иштирокида чап томонлама торокотомия, 6-7-10-қовурғалар резекцияси амалиёти муваффақиятли бажарилди. Ҳозирда беморнинг ҳолати яхши. Марказ томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида бу каби янги даволаш методлари доимий равишда амалга татбиқ қилинади.