Yangiliklar

Equipment 257 14 May 2025

ВКТТМ да навбатдаги буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди.

ОПА УКАСИГА БИР БУЙРАГИНИ БЕРДИ
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида яна бир ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Хива туманининг Журён қишлоғида яшовчи 46 яшар Ш. Р. анчадан буён буйрак етишмовчилигидан азият чекарди. Унга 52 яшар опаси Ш. Р. бир буйрагини беришга қарор қилди.
Бугун  Академик Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирлиган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази малакали мутахассиси Акром Аҳмедов ҳамда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлари ҳамкорликда жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бажардилар. Ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи яхши.