Yangiliklar

Equipment 266 14 May 2025

Байрам тадбири ўтказилди.

12 май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан марказимизда байрамона тадбир ташкил этилди. Унда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси номидан марказимиз раҳбарияти шифохонамизда самарали меҳнат қилиб келаётган ҳамшираларни табриклаб, уларнинг тиббиёт соҳасига қўшаётган беқиёс ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.
Фаол ва ибратли меҳнати учун бир қатор ҳамшираларга ташаккурномалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди. Тадбир ҳамширалик касбининг аҳамияти ва улуғворлигини яна бир бор намоён этди.
Барча ўрта тиббиёт ходимларига байрам муборак бўлсин!
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси