Yangiliklar

Equipment 280 01 Apr 2025

Сумалак сайли

Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бошланган миллий қадриятлар тарғиботи ва сумалак сайли маданий тадбир билан давом этди. Тадбир аввалида марказ бош шифокори Содиқжон Содиқов жамоани яшариш ва янгиланиш айёми билан қутлаб, мақсад  эзгулик, хайр-саховат, меҳр-оқибат улашиш эканлигини таъкидлади. Марказнинг барча бўлимлари  тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрдилар. Миллий таомлар асосида дастурхонлар безатилди. Дошқозонларда сумалаклар қайнади. Шоҳона миллий таомимиз ош тортилди. Шифохонада муолажа олаётган беморларга сумалак ва ош тарқатилди.
Вилоятимизнинг бир гуруҳ санъаткорлари ўз куй-қўшиқлари билан тадбирга шукуҳ бағишладилар.