Yangiliklar

Equipment 356 01 Mar 2025

ОТАХОН ШИФОХОНАДА МИЛЛИЙ РУҲ УСТУВОР

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тиббиёт ходимлари ҳам беморлар ҳамда уларнинг яқинлари орасида миллий анъана ва қадриятларни кенг тарғиб қилмоқдалар.
Атлас шарфлар ярашган шифокору ҳамширалар томонидан олиб борилган кўрикларда иштирок этган беморлар кайфиятлари кўтарилганлигини, ўз оилаларида ҳам миллий руҳда кийинишни жорий қилишларини билдирдилар. Тадбирларда иштирок этган 200 дан зиёд тиббиёт ходимлари миллий руҳ устувор миллатнинг саломатлиги ҳам мустаҳкам бўлишини эътироф қилдилар.