Yangiliklar
101 ёшли Абдирим ота тиббий хизматдан мамнун
Шу кунларда вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 101 ёшли Абдирим ота Курбанов муолажа олмоқда.
Марказ бош шифокори Содиқжон Содиқов ҳар куни отахоннинг хабарини олиб, унга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини назорат қилиб бормоқда. Асрни қаритган отахон бош шифокор билан мулоқотда кейинги йилларда тиббиёт ривожлангани натижасида нуронийлар сифатли турмуш кечираётгани, марказ шифокору ҳамшираларининг эътиборидан, бу ердаги шарт-шароитлардан мамнунлигини билдириб, бундай шароитларни яратган Юртбошимизни, соғлиқни сақлаш соҳаси масъулларини дуо қилди.