Yangiliklar

Equipment 478 02 Oct 2024

Шуманайда тиббий кўрик.

Шуманайда тиббий кўриклар давом этмоқда
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда.
Бугун  вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари малакали тор соҳа мутахассислари томонидан “Мамий” овул фуқаролар йиғинидаги “Шуманай”  оилавий шифокорлик пунктида ташкил қилинган тиббий кўрикда ҳудудда яшовчи 147 нафар фуқаро қамраб олинди. Тиббий текширувдан ўтказилганлардан  91 нафарини аёллар ташкил этади. Текширув натижасида касаллик аниқланган фуқароларга зарур тиббий муолажалар тавсия қилинди.