Yangiliklar

Equipment 466 04 Jun 2024

ВКТТМ да навбатдаги буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилди.

ВКТТМ да навбатдаги буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.  Илгари хабар берганимиздек, Трансплантология сохасини янада ривожлантириш мақсадида марказимиз ва Республика Миллий Тиббиёт маркази (РМТМ) трансплантология бўлими билан ҳамкорлик йўлга кўйилган эди. Эндиликда  РМТМ Трансплантология бўлими раҳбари Сабиров Жасурбек Ғайбуллаевич билан хамкорликда малакали жаррохларимиз томонидан  2 та беморда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти  муваффақиятли бажарилди. Хозирда бемор ва донорларнинг ахволи қониқарли.