Новости

Equipment 586 09 Apr 2023

Хоразмда илк бор буйрак усти бези усмаси лапароскоп ёрдамида бартараф килинди

Хоразм вилоятида янги даволаш усуллари амалиётга кенг татбиқ қилинмоқда. Ўтган куни буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти илк бор лапароскоп ёрдамида амалга оширилган эди. Кеча яна бир янгиликка қўл урилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида буйрак усти бези ўсмаси каминвазив усулда бартараф қилинди. В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган  хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази малакали шифокорлари кўмагида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг маҳоратли жарроҳлари  икки нафар беморда бундай амалиётни муваффақиятли бажардилар.