Новости
Малака тоифасини бериш тизими мутлақо янгича форматда йўлга қўйилади
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида таъкидлаб ўтилганидек:
Малака тоифасини бериш тизими 2023 йил 1 апрелдан бошлаб мутлақо янгича форматда йўлга қўйилади.
Ушбу тизим босқичма-босқич трансформация ёки реабилитация қилинади.
Бунга кўра:
талабгорларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади;
талабгорнинг малака талабларига мувофиқлиги, назарий билимлари ва амалий кўникмалари 3 босқичлик тизимда баҳоланади;
инсон омилини камайтириш ва коррупцион хавфларни баратараф этиш мақсадида синов жараёнлари ҳам онлайн тарзда олиб борилади;
тизимда фаолият юритаётган раҳбар кадрларни соғлиқни сақлашни бошқариш йўналишида тиббиёт дипломатиясига ўқитиш ташкил этилади.