Новости

Equipment 526 01 Feb 2023

Кўп тармоқли тиббиёт марказимизда ноёб жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди.

Кўп тармоқли тиббиёт марказимизда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти тизимли йўлга қўйилди. Яқинда хивалик 33 яшар Бахтиёр Мадримовда ана шундай амалиёт муваффақиятли бажарилди. Ушбу амалиёт маблағлари давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди. Ўнг томонлама уйқу артериясси 80 фоиз торайиши ташхиси билан жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган 67 яшар  М. Ҳайитбоева, чап томонлама эндопротезлаш операцияси ўтказилган 46 яшар М. Раҳимовалар ҳам ўзларини яхши ҳис қилаётганликларини билдирдилар. Ушбу амалиёт ҳам давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказилгани,  мамлакатимизда амалга оширилаётган инсонпарварлик сиёсатининг олий намунасидир. - Жарроҳлик аралашувлари беморларни оғир асоратли хасталиклардан фориғ қилишда муҳим саналади. Шу боис 2023 йилда 3 минг нафар беморда юқори технологияли амалиётлар ўтказилиши режалаштирилди. Ушбу амалиётларнинг аксарияти замонавий методларни қўллаган ҳолда каминвазив тарзда бажарилади. Рақамлар асосида таҳлил қиладиган бўлсак, юрак туғма нуқсонли беморларга 30 та окклюдер имплантацияси, 200 та эндопротезлаш, 1000 та лапароскопия, 1750 та стентлаш, шунтлаш ҳамда эндоваскуляр амалиётлар ўтказилиши белгиланган.